Размер шрифта:
A A
Цвет сайта:
A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Жиззах вилояти филиали (кейинги йинги ўринларда – Агентлик филиали) 2018 йил 15 августда Жиззах шаҳрида ташкил этилган.

Агентлик филиалининг ташкил этилиши ва фаолиятининг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) Жиззах вилояти ҳудудидаги вазифаларини амалга ошириш ва функцияларини бажаришдир.

Агентлик филиалининг асосий вазифалари:

  • Жиззах вилояти ҳудудида давлат ва минтақавий дастурлар, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарадорлиги ҳамда шаффофлигини ошириш;
  • норентабел ва камсамарали лойиҳаларни аниқлаган ҳолда, лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишига кўмаклашишни таъминлаш;
  • лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатдан комплекс таҳлилини амалга ошириш, жумладан, уларда коррупция ва бошқа суиистеъмоллик белгилари бор-йўқлиги жиҳатидан таҳлил қилиш;
  • давлат харидлари борасидаги қонунчиликни тўғри қўллашни мониторинг ва назорат қилиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларда Лойиҳа бошқаруви ягона миллий информацион тизимининг амал қилишини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш;
  • мувофиқликни баҳолаш органлари, метрология хизматлари, синов ва калибрлаш лабороториялари ва бошқа ташкилотларни аккредитацияси ва инспекция назоратига кўмаклашиш;
  • лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Бизнес фаолияти” ҳисоботидаги рейтингини истиқболда оширилиши борасида инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • бизнес олиб бориш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг кафолатини кучайтириш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш ва инвесторларни ҳар томонлама қўлаб-қувватланишини таъминлаш;
  • давлат ҳокимияти ва бошқарувининг ҳудудий органлари, шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

Агентлик филиали қуйидаги ташкилотларнинг Жиззах вилояти бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

  • “Лойиҳалар ва импорт шартномалари комплекс экспертизадан ўтказиш маркази” ДУК;
  • “Аккредитация маркази” ДУК;
  • Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби;
  • “Mirzo Ulugbek Innovation Center” МЧЖ.

Агентлик филиали директори: Хен Эдуард Климентьевич

Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 77

Тел: 72 226-16-63

Эл.почта: jizzaxnapm@exat.uz; jizzaxinfo@napm.uz

Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази

Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат харидларини амалга ошириш, давлат дастури доирасидаги ҳужжатларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича комплекс экспертизанинг самарали тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарорига асосан жорий этилган ва Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида давлат унитар корхонаси шаклида фаолият юритади.