Размер шрифта:
A A
Цвет сайта:
A A
Ли Дмитрий Романович
Директор
Телефон

(+99871) 231-79-01

(+99871) 231-79-02

(+99871) 231-79-08

Электрон почта

info@napm.uz

Маълумоти олий

Ли Д.Р. меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлади, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.

2017 йил август ойидан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида директорнинг биринчи ўринбосари.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг директори лавозимига тайинланди.
Пак Вячеслав Юрьевич
Директор ўринбосари
Телефон

(+99871) 231-79-07

Электрон почта

info@napm.uz

Тошкент молия институти битирувчиси (2005й.)

2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ишлаган/

2006 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият юритган.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари этиб тайинланган.

2019 йил январ ойидан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Мақсудов Даврон Санжархожаевич
Директор ўринбосари
Телефон

(+99871) 231-63-21

Электрон почта

info@napm.uz

Тошкент давлат юридик институти битирувчиси (2005 й.)

У 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида етакчи илмий ходим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасида катта маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.

Сўнг автомобил саноати корхоналари юридик хизматларига раҳбар бўлган.

У 2012-2014 йилларда Европа Иттифоқининг “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” халқаро лойиҳасида ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт бўлган. 

Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият юритган.

2019 йил январ ойидан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари. 

Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази

Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат харидларини амалга ошириш, давлат дастури доирасидаги ҳужжатларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича комплекс экспертизанинг самарали тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарорига асосан жорий этилган ва Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида давлат унитар корхонаси шаклида фаолият юритади.