Размер шрифта:
A A
Цвет сайта:
A A

Миссия

БИЗ ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА ЛОЙИҲАЛАРНИ САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШГА ШАРОИТ ЯРАТАМИЗ

Қараш

Ўзбекистон – яшаш, инвестиция ва саёҳат учун жозибали мамлакат.

Ўзбекистонга инвестициялар киритиш ҳамма вақт даромад келтиради, инвестиция лойиҳаларининг эса қўйилган мақсадлари доимо амалга ошади.

Ўзбекистон – лойиҳа бошқарувининг ягона тизими туфайли жаҳон майдонида ривожланган ва рақобатбардош мамлакатлардан бири.

Ўзбекистон – ишончли ҳамкор.

Қадриятлар

Л – Лаёқат

Б – Барқарорлик

М – Моҳирлик

А – Адолат

Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази

Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат харидларини амалга ошириш, давлат дастури доирасидаги ҳужжатларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича комплекс экспертизанинг самарали тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарорига асосан жорий этилган ва Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида давлат унитар корхонаси шаклида фаолият юритади.