Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 08.01.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат харидларини амалга ошириш, давлат дастури доирасидаги ҳужжатларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича комплекс экспертизанинг самарали тизимини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3464-сон қарорига асосан жорий этилган ва Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида давлат унитар корхонаси шаклида фаолият юритади. 

Марказ фаолияти соҳаси барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, устав фондидаги давлат улуши 50% ва ундан ортиқни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар, устав фондидаги улушнинг 50% и ва ундан ортиғи юқорида қайд этилган юридик субъектларга тегишли бўлган хўжалик юритувчи шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади. 

Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари: 



Марказ фаолияти, Давлат дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартиради ва қабул қилинадиган қарорларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини оширишни таъминлайди.