Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги №ПФ-5120-сонли Фармони билан  ташкил этилган.


Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:



Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлайди, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўради. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.


3. Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкага, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисоб рақамларига эга бўлади.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади), нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассислари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари


7. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади: 

8. Агентлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) Ягона миллий ахборот тизимини яратиш, жорий этиш ва эксплуатация қилиш соҳасида:

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш соҳасида:

в) ресурсларнинг ҳақиқий бозор қийматини шакллантириш ҳамда нотўғри техник топшириқ ва сметаларни юритишга йўл қўймаслик имконини берадиган ресурслар ягона миллий маълумотномасини юритиш соҳасида:

г) давлат харидларини амалга ошириш учун ягона ахборот майдонини яратиш соҳасида:

д) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлаш соҳасида:


8-банднинг «д» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.


е) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциялари ишлаб чиқилиши ва ҳар томонлама таҳлил қилинишини таъминлаш соҳасида:


ж) лойиҳаларни, шу жумладан, амалга оширилаётган лойиҳаларни коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатлари мавжудлиги юзасидан комплекс техник-иқтисодий таҳлил қилиш соҳасида:


з) Ягона миллий ахборот тизими ишлашини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жорий этиш соҳасида:


и) лойиҳа бошқаруви бўйича кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш соҳасида:


9. Агентлик, шунингдек, қуйидаги функцияларни амалга оширади:


3-боб. Агентликнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги


10. Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:


Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.


12. Агентлик ҳар ойда лойиҳа бошқаруви доирасида қуйидагиларни акс эттирадиган мониторинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади:


4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш


13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.


14. Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


15. Агентлик директори мақоми, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисига, директор ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.

Агентлик директори ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.


16. Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


17. Агентлик директори:

Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.