Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Раҳбарият

  • Расм йўқ
    Директор

    Ли Дмитрий Романович

    • Қисқача Биография

      Маълумоти олий

      Ли Д.Р. меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлади, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.

      2017 йил август ойидан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида директорнинг биринчи ўринбосари.

      Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг директори лавозимига тайинланди.
    • Иш вазифалари

      Агентлик таркибий бўлинмаларига, жумладан иқтисодий таҳлил ва стратегик ривожланиш, техник тартибга солишни стандартлаштириш ва такомиллаштириш, қонунчиликни уйғунлаштириш, лойиҳалардаги хавф-хатарларни баҳолаш, прогнозлаш, республиканинг инвестиция шароитига тартибга солувчи таъсир кўрсатиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартибларини оптималлаштириш, шунингдек ўз лавозим ваколатлари доирасида бошқа масалалар бўйича, раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади.


      “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги қошидаги лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш Маркази” ва “Аккредитация маркази” фаолиятини мувофиқлаштиради.

    • Расм йўқ
      Директор ўринбосари

      Пак Вячеслав Юрьевич

      • Қисқача Биография
        Тошкент молия институти битирувчиси (2005й.)

        2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ишлаган/

        2006 йилдан 2017 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият юритган.

        2018 йилда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари этиб тайинланган.

        2019 йил январ ойидан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари.

        «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
      • Иш вазифалари
      • Расм йўқ
        Директор ўринбосари

        Мақсудов Даврон Санжархожаевич

        • Қисқача Биография

          Тошкент давлат юридик институти битирувчиси (2005 й.)

          У 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида етакчи илмий ходим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасида катта маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.

          Сўнг автомобил саноати корхоналари юридик хизматларига раҳбар бўлган.

          У 2012-2014 йилларда Европа Иттифоқининг “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” халқаро лойиҳасида ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт бўлган. 

          Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 

          2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият юритган.

          2019 йил январ ойидан – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари. 

        • Иш вазифалари