Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (кейинги ўринларда – Бизнес ва бошқарув олий мактаби деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 сентябрдаги №ПҚ-3930 рақамли Қарорига биноан ташкил этилган.

Бугунги кунда Бизнес ва бошқарув олий мактаби мамлакатимиздаги хўжалик бошқаруви органлари, акционерлик жамиятлари ва тадбиркорликнинг бошқа субъектлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича етакчи таълим муассасаси ҳамда “MBA” ва “Лойиҳа бошқаруви” йўналиши бўйича магистрлик даражасини тақдим этувчи ягона давлат таълим муассасаси ҳисобланади.

Бизнес ва бошқарув олий мактаби томонидан ўзининг таълим вазифасини бажариш мақсадида юклатилган вазифаларни самарали бошқариб, уларни олий даражада ҳал эта оладиган юқори малакали лидерлар тайёрлашни мақсад қилган инновацион таълим дастурлари ишлаб чиқилган.

Бизнес ва бошқарув олий мактабининг профессор-ўқитувчилар таркиби кенг академик, профессионал ва илмий-тадқиқот тажрибасига эга бўлган етакчи ўқитувчилардан ташкил этилган. Бундан ташқари, Бизнес ва бошқарув олий мактабида таълим бериш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг экспертлари ҳамда маҳаллий ва чет эл олий таълим муассасалари ўқитувчилари ҳам жалб этилмоқда.

Қўшимча равишда, Бизнес ва бошқарув олий мактаби ўзининг тингловчиларига “Лойиҳаларни бошқариш. Таянч даража”, “Корпоратив бошқарув”, “Иш юритиш ва ижро интизоми асослари” в.б. каби йўналишлар бўйича турли қисқа муддатли курслар тақдим этади, шунингдек чет эллик мутахассисларни жалб этган ҳолда турли маҳорат дарслари ўтказади.

Директор

Абдураупов Рустам Рамзович

Тел

(+998 71) 239-03-05

Манзил

100060, Ўзбекистан, Тошкент шаҳри. Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25.

Почта манзили

info@rgsbm.uz

Сайт

https://rgsbm.uz

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.