Размер шрифта:
A A
Цвет сайта:
A A

“Delta city” xалқаро юқори технологияли инновацион марказ” лойиҳаси

“Халқаро юқори технологияли инновацион марказ “Delta city” лойиҳаси 2018 йил 4 июлдаги № ПҚ-3833-сонли Президент қарори асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳада пойтахтнинг Юнусобод туманида тадқиқот институти, талабалар шаҳарчаси, кўп квартирали уйлар ҳамда якка тартибдаги уй-жойлардан ташкил топган “Delta City” юқори технологияли инновацион марказининг ташкил этилиши кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган истиқболдаги “Delta city” ҳудудидаги барча объектлар берилган янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш Дирекцияси ташкил этилган.

2021 йил июль ойигача қуйидаги имтиёзлар тақдим этилган:

  • инвесторларни лойиҳа ҳудудидаги қурилиш билан боғлиқ бўлган фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўловидан, мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғидан озод этиш;
  • норезидентлар томонидан амалга оширилган ишлар (хизматлар) бўйича бош пудратчи ва бош лойиҳа ташкилотларини ҚҚСдан озод этиш;
  • дирекциялар, инвесторлар, бош пудрат ташкилотлари томонидан олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкцияларни божхона тўловларидан озод этиш;
  • дирекция фаолият кўрсатишининг бутун даврида солиқларнинг барча турлари ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод этиш.
Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.