Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Мирзо Улуғбек Инновация Маркази

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновацион маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099 Фармони билан Марказий Осиёда ягона ҳисобланган - Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган марказдир.


Инновация маркази фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • Хўжалик субъектларининг олий таълим муассасалари билан ИТ-маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва реализация қилишдаги ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш учун барча зарур шароитларни яратиш;
  • Инновацион марказ резидентларига чет эл инвестицияларини жалб этишда кўмаклашиш;
  • ОТМ ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини “ахборот технологиялари” мутахасислиги бўйича ишга киришларини таъминлашда, жумладан, қобилиятли ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали иштирок этиш;
  • АКТ соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкиллаштириш;
  • янги иш бошлаган тадбиркорларни инновацион АКТ-лойиҳаларни амалга оширишларини қўллаб қуватлаш;

Резидентлар

Марказ резидентлари 2028 йил 1 январгача қатор божхона ва солиқ тўловларидан озод этиладилар, жумладан:

  • давлат мақсадли жамғармаларига ҳисобланиладиган барча солиқ ва мажбурий тўлов турларидан;
  • ягона ижтимоий тўловдан;
  • ўз эҳтиёжлари учун олиб кираётган жиҳозлар ва дастурий таъминотларнинг божхона тўловларидан;
  • жисмоний шахсларнинг қатъий 7,5% белгиланган ставкали даромад солиқларидан, бюджетдан ташқари Пенсия фондига – 4,5% суғурта бадалларидан в.б.

Марказ резидентлари сони 320 дан ортиқ.

IBM, Microsoft, CISCO, EPAM, Openbucks компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. KAIST GCC (Корея Республикаси) билан технологиялар трансфери соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган, «Иннополис» университети ва «ИТ-парк» билан англашув меморандуми имзоланган.

Директор

Тимур Азаматов

Тел

+998 71 252-50-48

Манзил

100015, Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси, 4б-уй

Почта манзили

info@muic.uz

Сайт

https://muic.uz/

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.