Размер шрифта:
A A
Цвет сайта:
A A

“Рақамли ишонч” жамғармаси

“Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 2 сентябрдаги (№ПҚ-3927-сонли) Қарорига биноан ташкил этилган.

Жамғарма рақамли иқтисодиёт ва блокчейн соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш ва амалга ошириш учун инвестицияларни жамлайди, блокчейн соҳасидаги кадрлар ва стартапларни тайёрлаш бўйича таълим тадбирларини қўллаб-қувватлайди ҳамда крипто-активлар ва блокчейн соҳасидаги чет эл ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашади.

Жамғарма маблағлари Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ажратмалари, халқаро ташкилотлар грантлари ва кредитлари, юридик шахслар капиталидаги Жамғармага тегишли акциялар (ҳиссалар)нинг даромадлари ҳамда вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан тушган даромадлардан ва бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағлари рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, жумладан, блокчейн, крипто-активлар, рақамли иқтисодиёт соҳасидаги компанияларнинг устав капиталидаги акция ва ҳиссаларни харид қилиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш учун грант ва кредитлар ажратиш ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бошқа мақсадларда сарфланади.

Тел

71 231 79 22

Манзил

100029, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 1-уй

Почта манзили

info@digitaltrust.fund

Сайт

digitaltrust.fund

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.