Размер шрифта:
A A
Цвет сайта:
A A

Лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва дастурлар бажарилишини назорат қилиш

Лойиҳа бошқаруви бир вақтнинг ўзида ғайрат, шижоат ва юқори даражадаги касбий маҳоратнинг бирлашувини талаб қилади.

Давлат ва ҳудудий лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва дастурлар ижросини назорат қилиш – муаммоли масалаларни қаерда ва нима сабабли вужудга келишини реал вақт режимида аниқ тушуниш имконини берадиган лойиҳа бошқаруви йирик механизмининг энг муҳим ва ажралмас қисмидир.

Ушбу йўналишда Агентликнинг вазифалари нималардан иборат?

Биринчидан, лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва дастурлар ижросининг барча босқичларида тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлайди ва ўрганади.

Иккинчидан, самарадорликни баҳолайди, лойиҳаларнинг режалаштирилган параметрларига риоя қилинишини таҳлил қилади, прогноз кўрсаткичларидан четга чиқилганлигини аниқлайди, уларни амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатувчи сабабларни, омилларни аниқлайди.

Учинчидан, норентабелли ва самарадорлиги паст лойиҳаларни аниқлайди.

Тўртинчидан, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига уларни бартараф этиш юзасидан шошилинч чоралар кўриш тўғрисида хулосалар чиқаради ва таклифлар киритади.

Шу тариқа Агентлик инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг самарали амалга оширилиши асосида давлат даромадларининг оширилишига ҳисса қўшади, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш жараёнига давлат корхоналарини жалб қилади ҳамда инвестицияларни жалб қилиш учун давлат активларидан фойдаланилишига ҳисса қўшади.

Агентлик, шунингдек давлат мулкидан қанчалик самарали фойдаланилаётганлигини таҳлил қилади, бошқарув ва молиявий воситаларнинг илғор методларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Шуни эсда тутиш лозимки, Агентлик фаолияти фақатгина давлат ва ҳудудий ривожланиш дастурларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари (ёки Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси), Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, заём ва грантлар, корхоналарнинг - устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги хўжалик субъектларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларига татбиқ этилади.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.