Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Лойиҳа бошқарувини ривожлантириш

Ўзбекистонда лойиҳа бошқарувидаги янгича ёндашувни ривожлантириш мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 24 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида лойиҳа Бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” №ПФ-5120 сонли Фармони билан бошлаб берилди ҳамда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад нима эди?

Бу саволнинг жавобини инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг мавжуд механизмини чуқур таҳлил этиш асосида қабул қилинган мазкур фармонда топиш мумкин. Амалдаги механизм таҳлил этилиши қуйидаги қатор тўсқинлик қилувчи омиллар мавжудлигини кўрсатди:

  • лойиҳа бошқаруви (ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш)да ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги;
  • лойиҳалар жараёни ва уларни амалга оширилишини онлайн тартибда кузатиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологияларини лойиҳа бошқаруви жараёнига етарли даражада татбиқ этилмаганлиги;
  • дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик даражасининг пастлиги турли хил суистеъмол ҳолатларини келтириб чиқараётганлигини, маблағлар мақсадсиз сарфланиши ва нархлар асоссиз оширилиши белгиларининг мавжудлигини кўрсатди;
  • давлат харидларини амалга оширувчи ягона ахборот муҳити ҳамда товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақиқий бозор нархини аниқлаш имконини берувчи товарлар, ишлар ва хизматларнинг ягона таснифи мавжуд эмаслиги.

Янги тизим қандай афзалликлар яратди?

Биринчи навбатда, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг барча босқичларида норентабел ва самарасиз лойиҳаларни тасдиқлаш ва улар учун маблағлар ажратишни бартараф этувчи назорат тизими татбиқ этилди.

xarid.uz портали ташкил этилиб, мазкур портал бюджет ва корпоратив харидларни амалга ошириш ҳамда мақбул нархлар асосида онлайн тартибда шартномалар тузиш имконини берадиган бўлди. Бу эса, саноқли ойларда 150 миллиард сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди.

2019 йилда давлат дастурлари ва лойиҳаларини онлайн тартибда мониторинг қилиш, ўз вақтида муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини берувчи Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий тизими татбиқ этилмоқда. Мазкур тизим шунингдек, товарлар (ишлар ва хизматлар) ҳақида маълумотларни қамраб олади ва бюджет маблағларидан янада оқилона фойдаланиш имконини беради.

Лойиҳа бошқаруви ривожланишда давом этмоқда

Босқичма-босқич равишда мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича истиқболли ва муҳим лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган тегишли кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш таълим тизими – Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби, “Рақамли ишонч” жамғармаси ташкил этилди.

“Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази иқтисодиётнинг реал секторида IT – саноатни ривожлантириш мақсадида Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тасарруфига берилди.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.