Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Рақамли иқтисодиёт ва блокчейн

Рақамли иқтисодиёт ва блокчейн

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва блокчейн технологияларининг имкониятлари ниҳоятда истиқболли ҳисобланади.

Мамлакат раҳбарининг 2018 йил 2 сентябрдаги Қарори билан крипто-актив ва блокчейн технологиялар соҳасидаги компанияларнинг эркин фаолиятига старт берилди.

Бундан ташқари, ушбу технологиялар давлат секторига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жорий этилмоқда.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича энг истиқболли ва стратегик муҳим лойиҳаларни, шунингдек блокчейн технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга каратилган “Рақамли ишонч” жамғармаси ташкил этилди.

12 ноябр куни Ўзбекистонда илк бор - “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУК автоматлаштирилган реестрлар тизимида блокчейн технологиясининг пилот лойиҳаси жорий этилди. Шу тариқа мазкур объект маълумотлари ҳар қандай манипуляциядан ҳимояланди.