Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сонли қарорига мувофиқ, Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ва мутахассислари билан, жумладан иш юзасидан ёзишмалар олиб бориш, тадбирлар ташкил этиш ва Ҳадли битимлар тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилади.

Халқаро ҳамкорлик соҳасида нималарни амалга оширамиз?

  • ҳамкорликни ривожлантириш, бизнес алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий банк ва компаниялари билан алоқаларни қўллаб-қуватлаш бўйича ишларни ташкил қиламиз;

  • хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий банк ва компаниялар билан учрашувлар, музокаралар ҳамда тадбирларда иштирок этишни таъминлаймиз;

  • хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий банк ва компаниялар билан икки томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини ишлаб чиқамиз;

  • Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ва хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш доирасида техник ва консультатив ёрдам кўрсатиш воситаларини жалб қиламиз;

  • хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва ташқи ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, Агентликнинг халқаро ҳамкорлик ва ташқи алоқалар соҳасида ягона сиёсатини амалга оширишни таъминлаш бўйича бир қатор бошқа вазифаларни амалга оширамиз.
Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park