Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

АКТ ривожлантириш бўйича семинар ўтказилади.

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
324

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
АКТ ривожлантириш бўйича семинар ўтказилади.

АКТ ривожлантириш бўйича семинар ўтказилади.

2019 йил 9 август куни вазирлик ва идораларнинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича бўлинмалари раҳбарлари учун семинар ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4328-сонли қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, амалга оширишни мувофиқлаштириш ва постмониторинг тартибини тушунтириш мақсадида ташкил этилади.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича вазирлик ва идоралар бўлим раҳбарлари учун семинар 2019 йил 9 август куни соат 10:00 да Алоқа тарихи Музейида (Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 28а, 3-қават) бўлиб ўтади.

Семинар дастурида иштирокчиларни рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарларининг кириш сўзлари ва қуйидаги 4 та мавзулар ёритилиши кўзда тутилган:

- «Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ахборот тизимларининг техник ҳужжатлари лойиҳаларини комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби;

- Идоралараро электрон ҳамкорлик ва «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона тизимини ривожлантириш истиқболлари;

- Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг электрон ҳамкорлигини таъминлаш учун идоравий ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш;

- Ахборотлаштириш объектларида электрон воситалари ва дастурий маҳсулотлар, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация ускуналари ва бошқа техник воситаларни аттестация ва экспертизадан ўтказиш ва сертификатлаш.