Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Сўровнома ўтказиш тўғрисида

Сўровнома ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги № ПФ-5729-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларини баҳолаш учун сўровнома ўтказмоқда.

Сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги Агентлик фаолиятини баҳолаш бўйича ўз фикримизни қўйидаги электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз: info@napm.uz.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.