Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтади

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
365

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтади

“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтади

2019 йил 2 июлда «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун 2019 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг мақсади шахсга доир маълумотлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонун, шунингдек, фуқароларнинг шахсий маълумотларини, шахсий ҳаёти ва манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилинишини тартибга солади.

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини амалга оширишда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этишнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида 2019 йил август ойида Агентлик ва унинг қошидаги идоравий ташкилотларининг ходимлари учун Қонуннинг мазмун ва моҳиятини ўрганиш мақсадида ўқув семинари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Семинарда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун ва моҳияти” мавзусидаги маъруза билан шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директор ўринбосари – Толипов Алишер Соҳибжанович иштирок этади.