Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Сиз қайси давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланишни истайсиз?

Сиз қайси давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланишни истайсиз?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - Ягона портал) орқали кўрсатиладиган, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан талаб юқори бўлган онлайн давлат хизматларининг сифати ва сонини ошириш мақсадида, аҳоли ўртасида сўровнома ўтказмоқда.

Бугунги кунда давлат органлари томонидан 700 дан ортиқ хизматлар кўрсатилаётган бўлиб, улардан 160 дан ортиғи Ягона портал орқали онлайн тарзда тақдим этилиши йўлга қўйилган.

Сўровнома икки хил кўринишда тузилган:

1)    Талаб юқори бўлган 40 дан ортиқ давлат хизматларидан ташкил топган сўровнома. Ушбу хизматлар давлат органлари томонидан тақдим этилаётган давлат хизматлари кўрсатиш статистикаси таҳлили асосида Марказ томонидан аниқланди.

2)    400 дан ортиқ давлат хизматларини ўз ичига олган сўровнома. Ушбу сўровнома. Сиздан кўпроқ вақт ажратишингизни талаб қилади, бироқ анъанавий шаклда тақдим этиладиган хизматларнинг деярли барчасини қамраб олади.

Овоз беришингиз учун қулайлик яратиш мақсадида, хизматлар уларни тақдим этадиган вазирлик ва идоралар кесимида гуруҳланган. Шу билан биргаликда, ҳар бир йўналишда, сиз ўзингиз Ягона портал орқали олишни истаган хизмат номини қўшишингиз мумкин (агар улар таклиф қилинган руйхатда мавжуд бўлмаса).

Овоз бериш натижаларига кўра ҳамда сизнинг таклиф ва хулосаларингиз асосида аниқланган юқори талабга эга (энг кўп овоз тўплаган) давлат хизматлари, Ягона порталда янги интерактив давлат хизматларини жорий этишда инобатга олинади.

Сўровнома 2019 йил 15 сентябргача давом этади.

Ҳар бир фикр биз учун муҳимдир! Сўровномада иштирокингиз учун олдиндан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.