Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

«Тараққиёт» танлови доирасида истиқболли бошқарув кадрларини танлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тўплаш тўғрисида

«Тараққиёт» танлови доирасида истиқболли бошқарув кадрларини танлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тўплаш тўғрисида

2018 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ - 3755-сонли қарори қабул қилинди (кейинги ўринларда-қарор).

Қарордан кўзланган мақсад - истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда – давлат ташкилотлари) тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашишдан иборат.

Қарор талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси томонидан истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича «Тараққиёт» республика танлови ўтказилди (кейинги ўринларда-танлов). Танлов якунларига кўра 16 номинация бўйича 50 нафар ғолиб ва 100 нафар финал иштирокчилари танлаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти юқоридаги қарорининг 9-банди билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви Миллий агентлигига танлов натижалари бўйича танлов доирасида истиқболли бошқарув кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, талабгорларга замонавий талабларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилган.

Ушбу масалани ҳар томонлама кўриб чиқиш ва таклифларни сифатли тайёрлаш мақсадида Агентлик барча манфаатдор томонларни танлов тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни info@napm.uz электрон почта манзилига юборишларини сўрайди.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.