Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

16 ёшгача бўлган жисмоний шахсларни ягона идентификаторини жорий этиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

16 ёшгача бўлган жисмоний шахсларни ягона идентификаторини жорий этиш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

2019 йил 20-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва Агентлик ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

IMG_8971.JPG

Матбуот анжумани иштирокчилари, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, 2020 йилга режалаштирилган тадбирлар, туғилишни рўйхатга олиш, 16 ёшгача бўлган шахслар учун ягона идентификаторни жорий этиш бўйича таклиф этилаётган усуллар билан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг топшириғига биноан, Марказда, янги туғилган чақалоқлар ва Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган хорижий фуқаролар учун ЖШШИРни (Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) шакллантириш ва тайинлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, қатор ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, масофадан туриб давлат ва банк хизматларини жорий этиш ва оммалаштириш мақсадида, биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб идентификация қилиш хизматларини жорий этишни ҳисобга олган Ягона идентификация тизимининг янги талқинини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режалаштирилган.

Матбуот анжумани доирасида электрон ҳукумат соҳасидаги ютуқлар ва асосий самарадорлик кўрсаткичлари, 2020 йилга мўлжалланган электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш бўйича режалаштирилган тадбирлар, жумладан:

- интерактив давлат хизматларини кўрсатиш каналларини кенгайтириш (телеграм-бот, IVR, USSD ва бошқалар);

- коммунал хизматларни кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларини «бир нуқтадан» туриб кўрсатувчи лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга тарғиб этиш. Жумладан, ушбу лойиҳада истеъмолчилар билан электрон шаклдаги офертани қабул қилиш орқали шартнома тузиш, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга кўчмас мулк объектига киритилган ва рўйхатдан ўтганлар сони бўйича ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни онлайн тақдим этиш таъминланади;

- турли хил ҳаётий вазиятларда аҳолини хабардор қилиш мақсадида, мобил тармоқ абонентларининг шахсий маълумотларини Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) билан босқичма-босқич боғлашга оид маълумотлар тақдим этилди.

Хусусан, бола туғилиши мисолида, ҳаётий вазиятларда композит хизматларни жорий этиш механизми батафсил тушунтириб берилди.

Туғилишни рўйхатга олишнинг ҳозирги ҳолати: маълумотнома олиш, давлат хизматлари марказига ташриф буюриш ва туғилиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш, кейин туғруқхонага қайтиш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани кўрсатиш ва фақат шундан кейингина фарзандни уйга олиб кетиш мумкин эканлиги қайд этиб ўтилди.

IMG_8990.JPG

Таклиф этилаётган механизмга кўра, бола туғилгандан сўнг дарҳол ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) генерация қилинади ва бириктирилади, боланинг ЖШШИРи ота-онанинг ЖШШИРига бириктирилади ва электрон кўринишдаги туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома шакллантирилади. Ундан сўнг, янги туғилган чақалоқнинг электрон тиббий картаси шакллантирилади ва олинган эмлашлар тўғрисида маълумотлар киритилади. Кейинчалик, бир марталик туғиш учун бериладиган нафақа тайинланади, маълумотнома автоматик равишда расмийлаштирилади, нафақа банкка мурожаат қилинганда нақд пул кўринишида ёки банк картасига ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Ушбу механизм болани автоматик тарзда болалар боғчасига навбатга қўйиш имконини ҳам беради.

Учрашувнинг эътиборли томонларидан бири, 16 ёшгача бўлган шахсларни рўйхатга олиш учун ягона идентификаторни жорий этиш механизмини такомиллаштиришга бағишланган махсус видеофильмнинг намойиш этилиши бўлди.

Матбуот анжумани якунида Агентлик ва Марказ вакиллари оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блоггерларнинг саволларига жавоб беришди.

IMG_8980.JPG

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.