Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурига ЛБМА томонидан киритилган таклифлар

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
1068

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурига ЛБМА томонидан киритилган таклифлар

2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастурига ЛБМА томонидан киритилган таклифлар

«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси президенти Фармони лойиҳаси (кейинги ўринларда – Фармон лойиҳаси) жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши баробарида, давлат органларига таклифлар билдириш ва келишиш учун ҳам юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) қабул қилинаётган давлат дастури давлатимиз равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилишини инобатга олган ҳолда, Фармон лойиҳасига қуйидаги таклифларни киритди:

Фармон лойиҳаси бўйича:

- Барча дастурий маҳсулотлар ва ҳаттоки иккита дастурий маҳсулотга бир хил функционал талабларни қўйиш салбий оқибатларга олиб келишини, яъни талабларнинг такрорланиши дастурий маҳсулотлар функциясининг такрорланишига ва молиявий, вақт ҳамда инсон ресурсларини самарасиз сарфланишига сабаб бўлишини, бизнес (маъмурий) функционал талаблар ҳар бир дастурий маҳсулот учун алоҳида ва такрорланмайдиган кўринишда ишлаб чиқилишини инобатга олиб, 11-бандининг “б” кичик хатбошидаги иккинчи хатбошини чиқариб ташлаш лозим. Мазкур банд ўрнига маҳаллий дастурий маҳсулотлар реестрини шакллантириш ва юритиш қоидаларини тасдиқлашни назарда тутувчи нормани келтириш мақсадга мувофиқ. Бунда 11-бандининг “б” кичик хатбошидаги учинчи хатбошини қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим: “қоидаларга мувофиқ маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш;”;

- Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2018 йил 13 декабрдаги ПФ-5598-сон Фармонига мувофиқ эса электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган деб тайинлаганлиги, идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш электрон ҳукумат тизимининг асосий механизмларидан бўлганлиги боис, 7-бандининг тўртинчи хатбошида, 9-бандининг олтинчи хатбошида, 21-бандидаги топшириғининг масъул ижрочилари қаторига Агентликни қўшиш лозим.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 27 июндаги
ПҚ–1989-сон қарорига мувофиқ
, маълумот ва ҳужжатлар билан автоматлаштирилган алмашуви, ваколатли идоралар ахборот тизимларининг интеграцияси “Электрон ҳукумати” тизимининг идоралараро интеграцион платформа орқали амалга оширилади. Бироқ, бугунги кунга қадар, электрон давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этаётган барча давлат идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари интеграцион платформага уланмаган, шунингдек, баъзи давлат идораларнинг ахборот тизимларида ва маълумотлар базаларида ягона идентификаторлардан фойдаланилмаганлиги боис, давлат хизматларини кўрсатиш учун керак бўлган маълумотлардан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас.

Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш ва аҳоли учун давлат хизматларини кўрсатишда қўшимча шарт-шароит яратиш, яъни масофадан давлат хизматларидан фойдаланиш ҳамда кўрсатилаётган давлат хизматининг ҳолатидан, мобил телефонига юбориладиган SMS орқали хабардор бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Фармон лойиҳасининг 14-, 15- ва 16-бандларини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилди:

- 14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

- а) давлат хизматлари кўрсатилишида давлат органлари ва ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлиги фақатгина “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграцион платформа орқали давлат хизматлари кўрсатилиши жараёнида иштирок этадиган давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари ва ресурсларини идоралараро интеграцион платформага босқичма-босқич интеграция қилиниши ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади;

- б) 2020 йил 1 мартдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш фақатгина “Электрон ҳукумат” тизимининг ягона идентификаторларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади:

- жисмоний шахслар учун – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

- юридик шахслар учун – солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

- кўчмас мулк объектлари учун – кадастр рақами;

- транспорт воситалари учун – транспорт воситасининг идентификация рақами (VIN);

- в) 2020 йил 1 мартдан мобил алоқа операторлари қуйидагиларни таъминлайди:

- мобил алоқа хизматлари кўрсатилганлиги учун шартнома тузишда, мобил алоқа оператори ахборот тизимига абонент жисмоний шахс бўлган ҳолда – ЖШШИР, юридик шахс бўлган ҳолда эса СТИРини киритиш;

- амалдаги абонент – жисмоний шахс мурожаат қилганда, ЖШШИРни мобил алоқа оператори ахборот тизимига киритиш;

- абонентларга электрон давлат хизматлари кўрсатилиши (мақомининг ўзгариши) доирасида хабардор қилиш билан боғлиқ SMS-хабарномаларни беғараз асосда юбориш;

- 2020 йил 1 майдан реал вақт режимида қуйидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича Агентлик қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази билан идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш:

- ЖШШИР бўйича – жисмоний шахс абонентнинг телефон рақамини;

- телефон рақами бўйича - жисмоний шахс абонентнинг ЖШШИРни.”

15. Агентлик қуйидагиларни таъминласин:

- давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ахборот тизимлари ва ресурсларида фойдаланилаётган таснифлагичлар ва маълумотномаларни ўрганиб чиқишни;

- 2020 йил 1 майгача бўлган муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида фойдаланилиши мажбурий бўлган ягона таснифлагичлар ва маълумотномалар рўйхатини, “Электрон ҳукумат” тизимига уларнинг долзарб талқинини тақдим этишга масъул бўлган вазирлик/идорани кўрсатган ҳолда, шакллантирилиши ва тасдиқланишини;

- давлат органлари ва ташкилотларнинг барча ахборот тизимлари ва ресурсларида ягона таснифлагичлар ва маълумотномалардан фойдаланилишини доимий назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширишни;

- давлат органлари ва ташкилотларнинг асосланган таклифлари асосида барча ахборот тизимлари ва ресурсларда фойдаланилиши мажбурий бўлган ягона таснифлагичлар ва маълумотномалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни;

- 2020 йил 1 сентябргача бўлган муддатда электрон ҳукумат ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг электрон реестрини яратишни.”

16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

- Ягона реестрга давлат идораларининг ва бошқа ташкилотларининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт доирасидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари киритилади;

- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ягона реестрга киритилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиши ва улардан самарали фойдаланиши шарт.”

Бунда 15-банди бўйича таклиф этилаётган таҳририга мувофиқ Фармон лойиҳасининг 17-бандини чиқариб ташлаш лозим бўлади.

Давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларни ягона ҳисобини юритиш ҳамда биллинг тизимларини яратиш учун сарфланадиган ҳаражатларни тежаш мақсадида Фармон лойиҳасини қуйидаги банд билан тўлдириш таклиф этилади:

- Давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланадиган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар ҳисобини юритиш Электрон ҳукумат ягона биллинг тизими орқали амалга оширилиши белгилансин.

- Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тўлов амалга оширилиши талаб қилинадиган давлат хизматларини кўрсатувчи барча барча давлат органлари ва ташкилотларини 2021 йил 1 январга қадар Ягона биллинг тизимига босқичма-босқич улаш графикини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

- Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси мазкур банднинг тўлиқ ва ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан назорат ўрнатсин.

Шу нарсани алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу масалалар Агентлик томонидан аввал ҳам ўрганиб чиқилган ва Рақамли иқтисодиёт-2030 дастурида ҳамда Электрон ҳукумат Концепцияси лойиҳаси доирасида таклифлар киритилган эди.

Шунингдек, Агентлик директори томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби томонидан келишилган, жисмоний шахсларнинг ягона идентификаторларни жорий этиш, 16-ёшга кирмаган шахсларнинг ҳисобини юритиш механизмни такомиллаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳининг Иш режасига мувофиқ Агентлик ва мутасадди органлар томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Ҳамкорликда олиб борилган ишларни инобатга олган ҳолда, Фармон лойиҳасини қуйидаги бандлар билан тўлдириш таклиф этилади:

Фармон лойиҳасининг 1-иловаси “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” (кейинги ўринларда - Давлат дастури) бўйича:

Давлат дастурнинг III-бўлимидаги 91- ва 92-бандларини бирлаштириб, Фармон лойиҳасининг 11-бандида келтирилган ижрочиларни ва топшириқларни акс эттириш ва 11-бандида кўзда тутилмаган вазифалар ва ижрочиларни чиқариб ташлаш зарур лозим.

Давлат дастурнинг IV-бўлимидаги 12- ва 80-бандларининг масъул ижрочилар рўйхатига Агентликни қўшиш лозим.

Фармон лойиҳасининг 2-иловаси бўйича қуйидаги тузатишларни киритиш таклиф этилади:

- Кичик таҳририй тузатишлар киритиш билан бир қаторда архитектурадан “Қишлоқ ва сув хўжалиги” ҳамда “Геология ва ер қаъри” ахборот тизимларининг мажмуиларини чиқариб ташлаш таклиф этилади. Чунки, Фармон лойиҳасининг 3-иловасида мазкур ахборот тизимлари мажмуиларига фақат биттадан ахборот тизими киритилган бўлиб, улар мажмуини хосил қилмайди, ҳамда “Қишлоқ ва сув хўжалиги” ва “Геология ва ер қаъри” мажмуиларида келтирилган Қишлоқ ва сув хўжалиги тартиб-таомилларини бошқариш ахборот тизими ва Ер қаъридан фойдаланишни бошқариш ахборот тизими “Ер участкалари ва кўчмас мулк” ахборот тизимлари мажмуида келтирилган Миллий геоахборот тизимининг асосий тузилмавий модуллари деб ҳисобланади.

Фармон лойиҳасининг 3-иловаси бўйича:

Давлат дастуридаги мақсад ва вазифаларни аниқроқ баён этиш мақсадида 2, 17, 18, 19, 22, 23, 30, 33, 34, 42, 43, 61, 73, 75 бандларга кичик таҳририй тузатишлар киритиш таклиф қилинади.

“Транспорт” ахборот тизимлари мажмуини “Автомактаблар ҳисобини юритиш ахборот тизими” билан тўлдириш таклиф этилди. Бунда мазкур тизимнинг масъул вазирлик ва идора сифатида – Мудофаа вазирлигини, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти “Тошкент бирлашган техника мактаби” Унитар корхонасини белгилаш лозим бўлади.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги” ахборот тизимлари мажмуининг
62-бандидаги Қишлоқ ва сув хўжалиги тартиб-таомилларини бошқариш ахборот тизимини ва “Геология ва ер қаъри” ахборот тизимлари мажмуининг 66-бандидаги Ер қаъридан фойдаланишни бошқариш ахборот тизимини “Ер участкалари ва кўчмас мулк” ахборот тизимлари мажмуига қўшимча бандлар сифатида кўчириш мақсадга мувофиқ. Чунки мазкур тизимлар миллий геоахборот тизимининг асосий модулларидан бири ҳисобланади. Бунда 62- ва 66-бандларни чиқариб ташлаш лозим бўлади.

Фармон лойиҳаси ва Давлат дастурининг рақамли иқтисодиётга оид бандлари бўйича Агентлик томонидан берилган таклиф ва мулоҳазаларни тўлиқроқ тушунтириш мақсадида, Агентликнинг ахборот тизимлари (веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва бошқалар) да Агентликнинг раҳбарлари ва мутахассислари томонидан интервьюлар бериб борилишини маълум қиламиз.


Курс криптовалют