Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқарув миллий агентлиги жамоаси ҳамкасбларни давлат мукофотлари билан табриклайди

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тоʻққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармонига мувофиқ "Universal Mobile Systems" масъулияти чекланган жамияти бош директорининг техника ва ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Филатова Олга Петровна "Дўстлик" ордени билан, “Туямўйин ГЕС”нинг смена бошлиғи Жуманиязов Хикмат Ахмедович "Меҳнат Шуҳрати" ордени билан, “Фарҳод ГЕС”нинг электр машинасозлик цехининг электр пайвандчиси Азимов Вахоб Ганиевич "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Бу ибратли меҳнат ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишнинг юксак қадрланишининг ёрқин намунасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқарув миллий агентлиги ушбу ходимларни давлат мукофоти билан табриклайди ва келгуси ютуқлар ва муваффақиятларни тилаб қолади!

Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park