Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Ахборот хабари

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
457

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
Ахборот хабари

Ахборот хабари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлини (кейинги ўринларда – Агентлик) «XSinergia» лойиҳаси (кейинги ўринларда – лойиҳа) билан боғлиқ хатарлардан огоҳлантиради.

Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, лойиҳа 2019 йилда Испанияда шаклланган, сўнгра турли воситачи шахслар орқали қатор давлатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам тарқалган.

https://xsinergia.com ва https://xsinergia.group сайтларида тақдим этилган маълумотларга кўра, компания арбитраж боти ва туристик агрегатор дастурий таъминотларидан фойдаланган ҳолда инвестиция хизматларини таклиф қилади. Компания ўз мижозлари – лойиҳа аъзолари билан муносабатларни махсус онлайн платформа орқали амалга оширган. Мижозлардан инвестиция маблағларини қабул қилиш ҳамда комиссия ва бошқа турдаги тўловларни амалга оширишда биткоин (BTC) крипто-активидан фойдаланилган.

Шу билан бирга, ташкилотчилар мунтазам ва юқори даромадлар олишни, янги фойдаланувчиларни жалб қилганда қўшимча премия ва бонусларни таклиф этган. Лойиҳада иштирок этиш учун бошланғич инвестия киритиш ва янги иштирокчиларни жалб қилиш талаб этилади. Компания бирор расмий ҳужжат тақдим этмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида расман рўйхатдан ўтмаган.

Аввалроқ Агентлик томонидан эълон қилинган «молиявий пирамида» схемаси асосида фаолият юритувчи шубҳали фирибгарлик лойиҳаларининг асосий белгилари «XSinergia» лойиҳасида кузатилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сонли «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият лицензияланади ва лицензиялаш бўйича ваколатли ташкилот Агентлик ҳисобланади.

Агентлик «XSinergia» лойиҳаси билан боғлиқ субъектларга крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия берилмаганлигини маълум қилади.

Шунингдек, vc.ru сайти маълумотларига кўра, Интерпол «XSinergia» молиявий пирамидаси ташкилотчилари бўлган Луис Альберто Очоа де Мена ва унинг укаси Энрике де Меналарга нисбатан қидирув эълон қилган.

Бугунги кунда «XSinergia» лойиҳаси аъзолари фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан батафсил ўрганилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Агентлик Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ушбу лойиҳада иштирок этмасликка ва ўз маблағларини жалб қилмасликка чақиради.


Курс криптовалют