Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Бола туғилганида нафақа тайинлаш учун ариза юбориш ҳамда пенcия тўғрисида маълумотларни онлайн олиш имконияти яратилади

Бола туғилганида нафақа тайинлаш учун ариза юбориш ҳамда пенcия тўғрисида маълумотларни онлайн олиш имконияти яратилади

Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари кўрсатиш Миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интeгратор ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан «Нафақа» дастурий комплексининг функционал имкониятларини электрон ҳукумат тизими доирасида идоралараро интеграция платформаси билан ўзаро боғлаш орқали кенгайтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Юқорида қайд этиб ўтилган электрон кўринишдаги ўзаро алоқани ташкил этиш фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасида янги транзакция хизматларидан (100% автоматлаштирилган) ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) - my.gov.uz орқали фойдаланиш имкониятини яратишга қаратилган.

Йўлга қўйилаётган хизматлар:

- Бола туғилганда ёки дафн этиш маросими учун нафақалар тайинланиши учун электрон ариза тақдим этиш. Бунда аризачига пул маблағларини олиш учун Халқ банкининг қулай филиалини танлаш имконияти берилади. Хизмат натижаси: пенсия (нафақа) тайинланганлигини тасдиқловчи, нафақа тайинланган сана ва унинг миқдори кўрсатилган маълумотларни олинади;

- Пенсия (нафақа) тўғрисида маълумот олиш. Хизмат натижаси: пенсия миқдори, тайинланган санаси, тўлов даври, иш стажи, ўртача ойлик иш ҳақи, пенсия тури (нафақа), қайд қилинган ва қайд қилинмаган иш даври, танланган давр учун тўловлар миқдори тўғрисида маълумотлар олинади.

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, ҳаётимиздаги барча соҳаларда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорларнинг давлат органлари билан ўзаро алоқасини тубдан соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.


Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park