Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Электорон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази “ICTWEEK Uzbekistan-2019”да иштирок этди

Электорон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази “ICTWEEK Uzbekistan-2019”да иштирок этди
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ICTWEEK Uzbekistan-2019 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида иштирок этмоқда. Марказ ходимлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янгиланган версиясини тақдим этишди, кўргазмага ташриф буюрганларни электрон хизматлар билан таништиришди, “One ID”, электрон рақамли имзо (ЭРИ), жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базасига оид саволларга жавоб беришди. Бундан ташқари, кўргазмага ташриф буюрганлар учун эсдалик совғалари билан викториналар ташкиллаштирилди, викториналар кўргазманинг барча кунларида бўлиб ўтади.
IMG_20190925_121639.jpg
Эслатиб ўтамиз, ICTWEEK Uzbekistan-2019 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 25 сентябрдан 27 сентябргача ЎзЭкспомарказда ўтказилиб, Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳар йили ўтказиладиган энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Ҳафталик доирасида саммит, форум, ICTEXPO 2019 кўргазмаси ҳамда бошқа бир қатор ихтисослаштирилган тадбирлар, тақдирлаш маросимлари, тақдимотлар ва акциялар ўтказилади.
Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park