Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Электрон ҳукумат соҳасида Эстония билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
235

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
Электрон ҳукумат соҳасида Эстония билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Электрон ҳукумат соҳасида Эстония билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон электрон ҳукуматни ҳаётнинг кўп соҳаларида жорий этиш бўйича Эстониянинг муваффақиятли тажрибасидан фойдаланмоқда. Кўпчиликка маълумки, Эстония Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида (EDGI) дунёнинг энг яхши 20 мамлакатлари қаторига киради. Давлат хизматларининг 99 фоизи кечаю-кундуз онлайн режимида ишлайди, Эстониянинг 30 фоиз аҳолиси i-Voting хизматидан фойдаланади. Статистикага кўра, бюрократиянинг камайиши 800 йиллик иш вақтини тежаш имкониятини берган.

2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги биносида, «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК (кейинги ўринларда – Марказ) ҳамда «B.EST Solutions» компанияси (Эстония) вакилларининг расмий учрашуви бўлиб ўтди.

IMG_4373.jpg

Маълумот учун: «B.EST Solutions» Эстониянинг давлат хизматларини жорий этувчи етакчи компания бўлиб, у ҳукуматларга ўз фуқароларига давлат хизматлари кўрсатиш, янада дўстона ва жозибали ишбилармонлик муҳитини яратиш, давлат хизматчиларининг имкониятларини кенгайтириш ва уларга кўпроқ имкониятлар тақдим этиш лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам бериб келади. Улар томонидан жорий этилган ва бошқариладиган ечимлар БМТ, Google ва Financial Times, ЕИ, АҚШ давлат департаменти ҳамда Стандартлар ва технологиялар миллий институти томонидан ижобий баҳоланган. Жумладан, компания Озарбайжонда EGSIS – Электрон ҳукумат давлат ахборот тизимини жорий этишган ва у Эстониянинг ўз ўрнига эга X-Road тизими асосида амалга оширилгандир.

Учрашув доирасида электрон ҳукумат соҳасида истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон учун X-Road тизимига асосланган рақамли савдо Марказини яратиш, трансчегаравий электрон хизматлар ва электрон савдо, электрон имзоларни трансчегаравий текшириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

IMG_4391.jpg

Маълумот учун: X-Road - бу марказлаштирилмаган тизим бўлиб, унда умумий интерфейслар, ўзаро таъсир ва маълумотлар алмашиш протоколлари аниқлаб олинган. Муайян қоидаларга кўра, ҳар қандай давлат идораси ўзининг ахборот тизимини платформага улаши ва бошқа идоралар учун унга кириш ҳуқуқини созлаши мумкин. Тижорат тизимлари ҳам X-Road билан ўзаро ҳамкорлик қилишлари ва ушбу платформа маъумотларидан фойдаланишлари мумкин.

Муҳокама чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўллари, X-Road платформасини жорий этишда тажриба алмашиш ва мамлакатнинг бошқа мураккаб ахборот тизимлари билан интеграция қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунига кўра, Марказ директори ва «B.EST Solutions» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.


Курс криптовалют