Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Беларусиянинг “Электрон хизматлар миллий маркази” билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Беларусиянинг “Электрон хизматлар миллий маркази”  билан ҳамкорлик ўрнатмоқда
2019 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) биносида Агентлик қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК раҳбарияти ва “Электрон хизматлар миллий маркази” Республика унитар корхонаси (Беларусь Республикаси) раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
IMG_3559.JPG
Суҳбат давомида, томонлар Ўзбекистон ва Беларусь Республикасида электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги тажрибалари билан алмашдилар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, тавсиялар ишлаб чиқишда, билим ва инновацион ечимларни алмашишда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
IMG_3575.JPG
Меморандум доирасида форумлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказиш, шунингдек электрон ҳукуматнинг ахборот тизимларини яратиш, жорий этиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, маслаҳатлар бериш юзасидан ҳамкор фаолиятни амалга ошириш, бизнес жараёнларни қуриш соҳасида маълумот ва тажриба алмашиш каби чора-тадбирлар кўзда тутилган.
Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.