Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Электрон ҳукумат янада яқинроқ. давлат хизматлари энди сизнинг телефонингизда

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
432

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
Электрон ҳукумат янада яқинроқ. давлат хизматлари энди сизнинг телефонингизда

Электрон ҳукумат янада яқинроқ. давлат хизматлари энди сизнинг телефонингизда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ўз фаолиятининг биринчи йилини муҳим воқеа – Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда – Ягона портал) мобил иловасини ишга туширилиши билан нишонламоқда.

Эндиликда, Android операцион тизими базасидаги мобил қурилмалар эгалари маълум давлат хизматларидан исталган вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда ва давлат органларига бормасдан фойдаланишлари мумкин. 

Ишга туширилган иловада бир қатор транзакцион хизматлар (давлат органи ходимининг иштирокисиз кўрсатиладиган хизматлар) тақдим этилади:

– йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ҳақида маълумот олиш (Ягона порталда ва мобил иловада йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ҳақида маълумот олиш бепул тақдим этилади); 

– шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги жамғарма ҳолати ҳақида маълумот олиш; 

– СТИРни аниқлаш;

  • Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида, коммунал хизматлари бўйича шахсий ҳисоб рақами ҳақида маълумот олиш ва бошқалар.

Ҳозирда Марказ томонидан мобил илова орқали кўрсатиладиган интерактив хизматлар доирасини кенгайтириш, шунингдек, Ягона порталнинг мобил иловасини iOS операцион тизими базасидаги қурилмалар учун ишлаб чиқиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. 


Ягона порталнинг Android операцион тизими учун  мобил иловасини мазкур ҳавола орқали юклаб олинг: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.global.mygov.

Маълумот учун: Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган.


Курс криптовалют