Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Фарзандингизни боғчага онлайн жойлаштиринг

Фарзандингизни боғчага онлайн жойлаштиринг

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти мавжуд эканлиги тўғрисида эслатиб ўтади.

my.gov.uz сайтида, сиз фарзандингизни болалар боғчасига уйдан чиқмаган ҳолда тез, осон ва оддий жойлаштиришингиз мумкин. Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг “Таълим” бўлимида келтирилган бўлиб, жисмоний шахслар учун бепул тақдим этилади: https://my.gov.uz/uz/service/285

Хизмат тури ҳақида батафсил маълумот махсус тайёрланган видеороликда келтирилган:

https://www.facebook.com/digitaluzbekistan/videos/561162831292474/

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.