Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Корея билан Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича илмий марказ очиш ва $2 млн. миқдорида сармоя киритиш тўғрисида келишув имзоланди

Корея билан Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича илмий марказ очиш ва $2 млн. миқдорида сармоя киритиш тўғрисида келишув имзоланди

2019 йил 17 декабрь куни Корея Республикасининг Седжонг шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларида – Агентлик) ва Корея Республикасининг Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги Вазирлиги ўртасида Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт бўйича ҳамкорликдаги Марказ (кейинги ўринларда – Марказ) очилишига оид Келишув имзоланди.

Ушбу келишув, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4301-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ижросини таъминлаш доирасида имзоланди.

IMG_1727.jpg

Тадбир давомида томонлар, ташкил этилаётган Марказ электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

Имзоланган ҳужжатга кўра, Корея томони Ўзбекистон Республикасининг электрон ҳукуматини ривожлантириш учун 2 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатади.

Корея томони электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги учта юқори малакали ходимларни, Марказда 3 йил давомида доимий равишда ишлаш учун юборадиган бўлди.

Тошкентда Марказнинг расмий очилиш маросими 2020 йил январ ойи охирига режалаштирилган.

Таъкидланишича, Марказ Корея тажрибасига асосланиб, Ўзбекистонда электрон ҳукумат (кейинги ўринларда - ЭҲ) ва рақамли иқтисодиёт (РИ)ни ривожлантиришда эксперт сифатида қўллаб-қувватлаш учун хизмат қилади.

IMG_1733.jpg

Бундан ташқари, 18 декабр куни Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги вазирлигида дипломатик ваколатхоналар учун Кореянинг рақамли ҳукумати йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Агентлик директори ўринбосари Пак Вячеслав бошчилигидаги агентлик делегацияси фахрий меҳмонлар сифатида иштирок этишди.

Тадбирда давлат идоралари ва хусусий компаниялар вакилларидан ташқари, Озарбайжон, Беларусия, Тунис, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг Фавқулодда ва Мухтор элчилари, шунингдек 20 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси дипломатлари иштирок этишди.

IMG_1768.JPG

Сессия икки қисмдан ташкил топган бўлиб, улар Кореянинг электрон ҳукумат дастурлари ва электрон ҳукуматнинг халқаро ҳамкорлик дастурлари билан таништиришга мўлжалланган. Жумладан, узлуксиз таълим курслари ва ҳамкорлик шакллари намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси номидан спикер сифатида Агентлик қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази директорининг маслаҳатчиси Руслан Султанов иштирок этди.

Чиқиш давомида кореялик шериклар билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва Ўзбекистонда ЭҲ соҳасида амалга оширилган ишлар қайд этилди, шунингдек, Тошкентда Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича илмий марказ бир ойдан сўнг очилиши тўғрисида қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазири билан ишчи учрашув бўлиб ўтди ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кейинги ҳаракатлар масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу тадбир электрон ҳукумат, рақамли технологиялар ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашишга хизмат қилган мунозаралар майдончага айланди.

Маълумот учун: Корея рақамли ҳукумати йиғилиши ҳар йили Корея Республикасидаги ҳамкор давлатларининг дипломатик вакиллари учун ўтказилади. Тадбирнинг асосий мақсади электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида тажриба алмашиш, Кореянинг рақамлаштириш соҳасидаги илғор тажрибаларини муҳокама қилиш ва Кореянинг ахборот технологиялари соҳасидаги халқаро ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари билан танишишдир.

IMG_1758.JPG

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.