Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қизиқарли тарихий воқеалар!

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

169

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қизиқарли тарихий воқеалар!

Биткоин тарихи 2008 йилда “bitcoin.org” домени рўйхатдан ўтказилганидан бошланади, “Сатоши Никамото” тахаллуси остида маълум бир ишлаб чиқувчи (ёки ишлаб чиқувчилар гуруҳи) “Bitcoin: A Peer-to-Peer Electronic Cash System” (биткоин: марказлашмаган электрон пул тизими) мақоласини нашр этди.

Мақолада марказлашмаган рақамли валюта тушунчаси ягона администраторга эга бўлмаган, лекин айни пайтда ҳар бир иштирокчи ўзининг рақамли маълумотлар манбаига (масалан: шахсий компьютерда) сақлайдиган оммавий транзакциялар журнали билан ифодаланган.

2009 йил 3 январда биринчи блок яратилди ва биринчи 50-дона биткоин ўз эгасини топди.

Биткоинларни ўтказиш бўйича биринчи транзакция 2009 йил 12 январда, Сатоши Накамото томонидан Хал Финнг (таниқли криптограф, кодер) манзилига 10-дона биткоин юборганида бўлиб ўтди.

2009 йилда крипто-активлар майнинги фаолияти бошланди (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият). Шу билан бирга, ўша вақтда биткоин ҳеч қаерда сотилмаган ва умуман крипто-активларни сотиб олиш/сотиш ва бошқариш учун платформалар мавжуд эмас эди (масалан: крипто-биржа, алмаштириш шоҳобчалари ва бошқалар). Aслида, 2009-2010 йиллар давомида, биткоин нархи 0,0025-1 доллар атрофида ўзгариб турди.

2010 йилнинг энг қизиқ воқеаси – америкалик Ласло Ханеч 10 000-дона биткоинга иккита пицца сотиб олгани бўлди.


Курс криптовалют