Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун, ички назорат қоидаларини юзасидан «Kobea Group» компанияси рахбарияти билан учрашув ўтказилди

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
142

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун, ички назорат қоидаларини юзасидан «Kobea Group» компанияси рахбарияти билан учрашув ўтказилди

2021 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги вакиллари ва «Kobea Group» Компанияси раҳбарияти ўртасида видеоконференц-алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари талабларини етказишга қаратилди.

Ушбу Қоидалар Aгентлик ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти қарори билан тасдиқланган (09.06.2021 йил, 3309-сон) ва 2021 йил 10 июндан кучга кирди.

Учрашув якунлари бўйича «Kobea Group» томонидан қуйидагилар бўйича тушунтиришлар берилди:

ички назоратнинг асосий вазифалари;

ички назорат тизимини ташкил етиш;

масъул ходимнинг асосий функциялари ва вазифалари;

мижозларнинг лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан крипто биржаси томонидан мижозларни идентификациялаш чораларини кўриш;

крипто-активлар муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи шахсларнинг мажбуриятлари;

мижозларнинг таваккалчилик даражасини, шубҳали операциялар мезонлари ва аломатларини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек ушбу турдаги хавфларни минималлаштириш ёки бартараф этиш учун зарур бўлган чораларни кўриш;

Департамент ва Aгентликнинг сўровларини ўз вақтида бажариш, шунингдек камида беш йил давомида маълумотларни сақлаш ва ҳ.к.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатимизда битта "UzNEX" крипто-биржаси мавжуд бўлиб, унинг лицензияси 2019 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун берилган.


Курс криптовалют