Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Крипто-биржалар фаолиятини амалга оширишга биринчи лицензия берилди

Крипто-биржалар фаолиятини амалга оширишга биринчи лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги ПҚ - 3926-сонли «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 20 декабрь куни крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия «Kobea Group» компаниясига (Корея Республикаси) берилди.

«Kobea Group» рақамли иқтисодиётда турли ечимларни, шу жумладан блокчейн технологиясини ишлаб чиқишга ихтисослашган технологик компаниядир.

IMG_4155.JPG

Берган баёнотига кўра, компания крипто-активлар айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигининг барча талабларига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларга (ФАТФ тавсиялари ва раҳбарлик ҳужжатларига) мувофиқ равишда крипто-биржа фаолияти билан шуғулланиш ниятидадир.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.