Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

ЛБМА фин компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

ЛБМА фин компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

2019 йил 12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида Финляндия ташқи ишлар вазирлиги давлат қотиби ўринбосари жаноб М.Кейненен бошчилигидаги Финляндия делегацияси ва Агентлик раҳбариятининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Финляндия делегацияси таркибида Финляндия элчиси Марья Лиивала, Финляндия элчихонасининг катта маслаҳатчиси Алексей Леппаннен, Финляндия элчихонасининг атташеси Ирина Амбросин ҳамда «Kaukointernational Ltd» ва бошқа компанияларнинг вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув доирасида Ўзбекистон билан Финляндия ўртасидаги хамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, мамлакатлар кўплаб соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун катта салоҳиятга эга эканлиги ва уни сафарбар қилишдан манфаатдор эканлиги таъкидлаб ўтилди. Делегация вакиллари Ўзбекистон тараққиётининг юқори суръатини ва турли соҳаларда либераллашувини қайд этдилар.




Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб Агентликка Жиззаx вилояти ҳудудида “Илғор ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш юклатилган.

“Илғор ҳудуд” лойиҳаси минтақавий иқтисодиёт ва саноат соҳасини комплекс ўзгартириш ва қайта ташкил этиш, асосий инфратузилмани янгилаш ва кенгайтириш, Жиззаx вилоятига инвестицияларни жалб этишни рағбатлантирувчи қулай шарт-шароитлар яратишни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил июн ойидан Агентлик Финляндия сув форуми (Finish Water Forum) мутаxассислари билан ҳамкорликда Жиззаx шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда асосий муаммоларни аниқлаш ва чиқиндиларни бошқариш юзасидан қарорлар ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар ўтказдилар. Натижада «Kaukointernational Ltd» компанияси билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш лойиҳаси тайерланди. Лойиҳа қийматининг 30% грант маблағи шаклида Финляндия ҳукумати томонидан тақдим этилади. Жорий йилнинг май ойида лойиҳанинг маъқулланиши кутилаётган сиёсий кенгашлар режалаштирилмоқда, июн ойида эса лойиҳа хужжатларини тайерлаш ишлари тугалланади.

Лойиҳани  2020-2022 йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда, уни амалга ошириш чиқиндиларни бошқариш бўйича минтақавий режани ишлаб чиқиш, чиқиндиларни турлари бўйича ажратиш ва ёқилғи ишлаб чиқариш, маълум бир корxона ёки корxона гуруҳида чиқиндиларни йиғиш имконини беради.

Лойихани амалга ошириш доирасида янги объектлар билан боғлиқ барча соҳаларда ходимларни ўқитиш ва амалий тайёрлаш, шу жумладан, молиявий режалаштириш ва бошқаришни ўргатиш кўзда тутилган.

Шунингдек, учрашувда хамкорлик бўйича қатор истиқболли таклифлар билдирилди. Xусусан, “Nokia Siemens Network” компанияси Марказий-Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Микко Лаванти телекоммуникация, ИТ-xавфсизлик, “Ақлли шаҳарлар” ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликни таклиф қилди.

“Business Finland” ва Жиззах шаҳридаги бизнес-инкубатор ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан меморандум тузиш таклиф этилди.

Маълумот учун: Business Finland - Финляндияда тадқиқотларни молиялаштириш ва Финляндия саноатининг ҳамда xизмат кўрсатиш сохасининг инновациялар ва жаҳон даражасидаги теxнологик ноу-хауларни яратишга ёрдам бериш орқали рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашадиган давлат агентлиги ҳисобланади.

Финляндия делегацияси вакиллари жорий йилнинг 21-22 ноябр кунлари Xелсинкида бўлиб ўтадиган “Slush Startup Event”да Агентлик вакилларини иштирок этишга таклиф этдилар. Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази ўз резидентларининг тадбирда иштирок этишини таъминлашда кўмаклашишга тайерлигини билдирди.

Маълумот учун: Slush Startup Event - бутун дунё бўйлаб 40 мингдан ортиқ мутахассисларни қамраб олувчи 75 кўп тадбирларни ташкил этувчи глобал жамоа. Slush Startup тадбирининг моҳияти - жаҳон стратап-жамоасини яратиш учун стартап саноати ва инвесторлар вакилларининг учрашувларини таъминлаш.




Бундан ташқари, 11-апрел куни Финляндия ишбилармон доираларининг ташрифи доирасида Ўзбекистон-Финляндия бизнес-форуми ва Агентлик директорининг ўринбосари Д.Мақсудов иштирок этган Финляндиянинг Тошкентдаги фаҳрий консуллигининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.