Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

ЛБМА қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Digital Almaty форумида иштирок этди

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
312

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
ЛБМА қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Digital Almaty форумида иштирок этди

ЛБМА қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Digital Almaty форумида иштирок этди

2020 йилнинг 31 январь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Digital Almaty форумида Ўзбекистон делегацияси таркибида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентилиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ходимлари иштирок этишди.

Digital Almaty форуми – тажриба алмашиш, давлат ва бизнесни муваффақиятли рақамлаштириш учун янги ёндашув ва ечимларни ёритиш ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай майдондир. Форумда Арманистон, Белорус, Қирғизистон, Қозоғистон, Молдава ва Россия Федерациясининг Бош вазирлари, шунингдек, Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши раиси, БМТ Бош котиби ўринбосари, Буюк Британия Давлат рақамли хизмати (GDS) (National, International & Research) директори иштирок этишди.

Форум доирасида “Маълумотлар ва сунъий интеллект асосида барқарор минтақани яратиш” мавзусида ялпи мажлис, “АТ-корхоналарини ривожлантириш ва Рақамли Қозоғистон маҳсулотларини халқаро бозорда тарғиб қилиш” ва “Таъимда рақамли аср: рақамли тафоввут ёки илғор технологиялар” мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтди, шунингдек, Digital Almaty Awards совринлари топширилди.

Марказ ходимлари муҳокамаларда иштирок этишди, рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни ривожлантириш, бизнесда рақамли технологиялардан фойдаланиш соҳасида қўшни мамлакатлардаги ҳамкасбларининг тажрибалари билан танишишди.

IMG_20200131_091111.jpg

Тадбир доирасида яна қуйидаги масалалар бўйича саволлар кўриб чиқилди:

-       Рақамлаштиришнинг глобал тренди ва рақамли трансформациялаш бўйича тажриба алмашиш;

-       Глобал рақамли трансформациялаш жараёнидаги асосий чақирувлар ва минтақавий ҳамкорликда умумий ёндашувни ишлаб чиқиш;

-       Глобал рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг истиқболлари.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, 2019 йилнинг ёзида “Зерде” Миллий ахбороткоммуникацион холдинги (Қозоғистон), “Миллий ахборот технологиялари” акционерлик жамияти (“МИТ” АЖ, Қозоғистон) ва Марказ ўртасида Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ўзаро манфаатдор ҳамкорликни ривожлантириш бўйича уч томонлама келишув имзоланган эди.


Курс криптовалют