Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

ЛБМА қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Singapore Cooperation Enterprise билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
228

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
ЛБМА қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Singapore Cooperation Enterprise билан ҳамкорликни йўлга қўйди

ЛБМА қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Singapore Cooperation Enterprise билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон ва Сингапур Республикалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида 2020 йилнинг 30 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Агентлик) директори ўринбосари Д. Мақсудов бошчилигидаги делегация Сингапурга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги елчихонаси кўмагида Сингапур Савдо ва саноат вазирлиги, «Enterprise Singapore» ҳамда «Singapore Cooperation Enterprise» ташкилотлари («SCE») вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Учрашувлар давомида иштирокчилар ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Агентлик директори ўринбосари Д. Мақсудов учрашув иштирокчиларини Агентлик фаолияти, шунингдек, Агентликнинг Жиззах вилоятидаги "Илғор Ҳудуд" лойиҳаси доирасидаги ташаббуслари билан таништирди.

IMG_20200130_150330.jpg

Сингапур ташкилотлари вакиллари Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланаётганлигини, бундай учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш учун янги туртки эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Иштирокчилар инвестицияларни жалб этишга, шу жумладан, рақамлаштириш, финтех соҳасини тартибга солиш, сув ва енергетика менежменти, коммунал хизматлар ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш соҳасида инновацион ечимларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Сингапур кўплаб соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида салмоқли салоҳиятга эга экани ва ҳамкорлик учун кўплаб имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Томонлар юқори технологик ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, турли соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб етишга қизиқиш билдирди. Сингапур компанияси вакиллари шаҳар ва сайёҳлик инфратузилмаси, таълим, електротехника, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларни ривожлантириш лойиҳаларида Сингапурнинг етакчи компаниялари билан биргаликда иштирок етиб, Ўзбекистон билан тўлақонли ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.

Малумот учун: «Singapore Cooperation Enterprise» Сингапур ривожланиш тажрибасини ўрганиш, хорижий ҳамкорларга самарали ёрдам бериш учун, давлат ташкилоти сифатида Сингапур Савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2006 йилда ташкил етилган. «SCE» хорижий мамлакат ташкилотларига ёрдам бериш мақсадида 16 та вазирлик ва 60 дан ортиқ ташкилотлар билан ишлашни йўлга қўйган. Ташкилот 47 мамлакатда, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Ветнам, Россия, Бразилия, Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзияда 300 дан ортиқ лойиҳаларнии ва дастурларни амалга оширган.


Курс криптовалют