Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

ЛБМА томонидан Ўзбекистонда крипто соҳани ривожлантириш мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
269

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
ЛБМА томонидан Ўзбекистонда крипто соҳани  ривожлантириш мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

2020 йил 13 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан Ўзбекистонда крипто соҳани ривожлантириш мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир давомида, Агентлик вакиллари крипто-активлар айланмасини ривожлантиришнинг глобал тенденциялари ҳақида тақдимот килиб, Ўзбекистонда ушбу соҳада ҳуқуқий тартибга солувчи қонун ҳужжатлари масалалари, жумладан, крипто-биржалар фаолияти буйича мавзу кенг тарзда ёритилди.

653A0792.JPG

«Сохта крипто активлар» дан фойдаланган ҳолда, шубҳали фирибгарлик лойиҳаларида фуқароларнинг иштирокини олдини олиш чоралари тўғрисида ги маълумот, ОАВ вакилларига алоҳида таъкидлаб ўтилди. «Молиявий пирамидалар» буйича аниқ мисоллар ва унинг белгилари курсатилди.

Соҳага бўлган юқори қизиқиш ва юқори даражани ҳисобга олган ҳолда, таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифанинг бир қисми сифатида, Агентлик «молиявий пирамидалар» кўринишидаги сохта схемаларини аниқлаш бўйича ўз тавсияларни, шу жумладан, крипто-активлардан фойдаланиш тартиблари ушбу йулланма оркали танишиб чикишингиз мумкин.

653A0835.JPG

653A0810.JPG

Шу билан бир қаторда, Агентликнинг крипто-актив айланмасини ривожлантириш ва «блокчейн» технологиясини жорий қилиш бўйича 2020 йил учун асосий режалари, крипто-актив айланмаси ва «блокчейн», шу жумладан крипто активлар айланмаси ва блокчейн технологияларни жорий қилиш соҳасидаги лойиҳаларни тасдиқлаш учун синов тарикасида «тартибга солувчи норматив-хукукий қути» ва Миллий майнинг-тармоғини яратиш режалаштирилди.

Тақдимот якунида, Агентлик ходимлари, ОАВ вакиллари билан бўлган жонли мулоқотда уларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтардилар.

Ушбу соҳага бўлган катта қизиқиш ва аҳолининг саводхонлигини оширишга бўлган юқори эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил феврал ойидан бошлаб, Агентлик қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактабида «Блокчейн» технологиялар: кириш кисми» дастури бўйича ўқув курслари ўз ишини бошлайди ва уни тамомлаганларга давлат намунасидаги сертификат тақдим қилинади.653A0808.JPG


Курс криптовалют