Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

ЛБМАда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди

ЛБМАда умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ходимлари 2020 йил 14-март куни «Обод юрт» умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этдилар.

Ҳашар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан 14 ва 15 март кунлари бутун Ўзбекистон ҳудудида, «Наврўз» умумхалқ байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.

Байрам арафасида ўтказилиши анъанага айланган ушбу тадбир, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилди. Ходимлар яхши кайфиятда ишга киришдилар: улар Агентлик ҳудудини тозалашди ва яшил майдонларга қўшимча парвариш беришди. Баҳорнинг қуёшли кунларида тоза ҳавода ишлаш осон кечади, шу сабабли бу ишни жамоа ходимлари астойдил бошладилар ва ҳашарни самарали ўтказдилар.

Хашарларнинг ўтказилиши кўп жиҳатдан аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга ёрдам беради ва Агентлик ходимлари бундай ташаббусларга жавоб беришга доимо тайёрлар.

photo_2020-03-16_09-15-58.jpg

photo_2020-03-16_09-33-06.jpg

Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park