Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Марказ ходимлари Forum.Digital AI 2020 да иштирок этишди

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
145

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
Марказ ходимлари Forum.Digital AI 2020 да иштирок этишди

Марказ ходимлари Forum.Digital AI 2020 да иштирок этишди

Жорий йилнинг 5 февралида Москва шаҳрида сунъий интеллект бўйича бўлиб ўтган Forum Digital AI-2020 халқаро форумида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) директори ўринбосари – Бахтиёр Ризаев бошчилигидаги вакиллар иштирок этишди.

Форум доирасида ялпи йиғилиш ва давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу тадбирларда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси, 2030 йилга қадар янги технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни жорий этиш, шунингдек, сунъий интеллектни HR, тиббиёт ва ҳаётимизнинг бошқа соҳаларига таъсири муҳокама қилинди. Шунингдек, питч-сессия бўлиб ўтди ва унда AI-ечимлар, шу жумладан стартаплар тақдим этилди.

IMG_0433.JPG

IMG_0415.JPG

Ялпи йиғилиш доирасида Марказ ва Россия Федерациясининг Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш жамғармаси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

photo_2020-02-05_15-12-59.jpg

photo_2020-02-05_15-38-38.jpg

Шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш лабораториялари Ассоциацияси васийлик кенгаши раиси Алексей Фролов билан Марказ томонидан ишлаб чиқилаётган шахсни унинг юзи орқали идентификация қилиш механизмига қўшимча равишда, шахсни унинг овози ёрдамида идентификация қилиш технологиясидан фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.


Курс криптовалют