Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

My.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланишда қонун бузилишини назорат қилинг

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
784

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
My.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланишда қонун бузилишини назорат қилинг

My.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланишда қонун бузилишини назорат қилинг

My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларидан фойдаланувчи фуқаролар, эндиликда ўзлари фойдаланаётган давлат хизматларини кўрсатиш вақтида давлат органлари томонидан қонун бузилиши ҳолатларини назорат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Ягона портал орқали берилган аризаларнинг кўриб чиқиш муддати бузилганда, ариза асоссиз равишда рад этилганда ёки бошқа қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганда, фуқаролар мустақил равишда Давлат хизматлари агентлигига хабар юборишлари мумкин.

Бунинг учун фойдаланувчилар Ягона порталда авторизациядан ўтишлари, “Менинг аризаларим” бўлимига кириб, давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзлари юборган ва кўриб чиқиш муддати ёки натижасидан норози бўлган аризаларини танлашлари лозим. Ариза амаллари хронологиясининг юқори қисмида махсус “Қонун бузилиши тўғрисида хабар бериш” тугмасини босиб, хизматни кўрсатиш регламенти қоидалари бузилиши ҳақида Давлат хизматлари Агентлигининг ходимларига хабар берадилар.

Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиб, тегишли таъсир чораларини қўллашни ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлайди.

Ушбу имконият Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Давлат хизматлари агентлиги ва Ягона интегратор "UZINFOCOM" томонидан йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодекснинг 2155-моддасига асосан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш, мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

uz 2@10x.png


Курс криптовалют