Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Олий ўқув юртларига кириш учун аризаларни онлайн тарзда бериш мумкин бўлади

Олий ўқув юртларига кириш учун аризаларни онлайн тарзда бериш мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топширишда абитуриентлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази “UZINFOCOM” ягона интегратори билан ҳамкорликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) орқали онлайн режимда Олий таълим муассасаларига ариза бериш хизматини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлари якунига етмоқда.

Хизматни жорий этиш навбат кутишдан озод қилади, абитуриентларнинг вақтини тежайди ва молиявий харажатларини қисқартиради (масалан, Нукус шаҳридан абитуриент ҳужжатларни тақдим этиш учун шахсан Тошкентга келиши талаб этилмайди), уларга тест синовларида иштирок этишга ариза бериш учун қулай, тезкор ва ишончли механизмни тақдим этади.

Ягона порталда хизматнинг қуйидаги қулайликларини таъкидлаб ўтиш жоиз:

1. Абитуриентнинг шахсий маълумотларини тўлдириш идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали автоматик режимда амалга оширилади.

2. Абитуриентга бир вақтнинг ўзида 3та олий таълим муассасасига ариза топшириш имкони берилади, бунда Ягона портал иккинчи ва учинчи таълим муассасасини ва таълим йўналишини автоматик тарзда таклиф этади, бу, ўз навбатида, олий ўқув юртини ва таълим йўналишини танлаш учун сарфланадиган вақтни тежайди.

3. Шунингдек, абитуриент тест синовларидан ўтиш учун мустақил равишда жой танлаш имкониятига ҳам эга бўлади.

Ягона порталда (my.gov.uz) интерфаол хизматни ишга тушириш тегишли жараённи тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланишидан сўнг амалга оширилиши режалаштирилган.

Мазкур хизмат ишга туширилганидан кейин мамлакат ОТМларига кириш учун онлайн тарзда ариза бериш бўйича босқичма-босқич йўриқнома эълон қилинади.

Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park