Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан, пенсия/нафақа ҳақида тўлиқ маълумот берувчи янги интерактив давлат хизмати ишга туширилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сиз онлайн тарзда қуйидаги маълумотларни билиб олишингиз мумкин: пенсия (нафақа) миқдори, тайинланган санаси, тўлаш муддати, иш стажи давомийлиги, нафақа тури, танланган муддат бўйича тўловлар миқдори, шунингдек ҳисобланган ва ҳисобланмаган иш стажи ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин. Сиз барча керакли маълумотларни реал вақт режимида ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларсиз олишингиз мумкин.
Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг “Ижтимоий таъминот” бўлимида келтирилган бўлиб, жисмоний шахслар (пенсия/нафақа олувчилар) учун бепул тақдим этилади: https://my.gov.uz/uz/service/301
Хизмат тури ҳақида батафсил маълумот махсус тайёрланган видеороликда келтирилган: https://youtu.be/8M96lC6_P6Y