Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

«Полюс» ИТИ билан ҳамкорликнинг янги босқичи

«Полюс» ИТИ билан ҳамкорликнинг янги босқичи

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги "Ф. Стельмах номидаги “Полюс" илмий-тадқиқот институти” АЖ билан ҳамкорликда Мирзачўл туманидаги сувни тозалаш, сақлаш ва сув таъминоти автоматлаштирилган тизимларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси муваффақиятли амалга оширмоқда. Россиялик мутахассислар ва “Рақамли ишонч” жамғармаси кўмагида сув тозалаш тизимларининг биринчи тажриба партияси ишлаб чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг "Ф. Стельмах номидаги “Полюс" илмий-тадқиқот институти” АЖ билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида Москва шаҳрида учрашув ўтказилди ва ушбу учрашув доирасида томонлар

- уй-жой-коммунал хўжалиги;

- саноатда энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги;

- автомобиль йўллари ва йўл инфратузилмасини сақлаб қолишни таъминлаш;

- соғлиқни сақлаш;

- лазер ва интеллектуал-оптик асбоблар ишлаб чиқариш

соҳаларида илмий-техник ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва рақамли технологиялар ва смарт-технологияларни жорий этишда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, корхонада ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган оғир ва катта ҳажмли транспорт воситаларини динамик равишда тортиш тизимлари, йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд қилиш ускуналарини қўллаш ва маҳаллийлаштириш имкониятларини батафсил ўрганиш режалаштирилмоқда. Телетиббиёт ҳамкорликнинг алоҳида йўналиши бўлиши мумкин.
"Ф. Стельмах номидаги “Полюс" илмий-тадқиқот институти” акциядорлик жамияти лазер технологиялари соҳасида Россиянинг етакчи илмий марказидир. У “Ростех” Давлат корпорациясининг “Швабе” холдинги таркибига киради. Институт ходимлари орасида 2 академик, 15 фан доктори (шу жумладан 10 профессор), 70 дан ортиқ фан номзоди, 20 аспирант ва илмий унвон олишга даъвогар бор.

Агентлик раҳбариятига “Полюс” ИТИнинг сўнгги ишланмалари намойиш этилди.

Учрашув якунлари бўйича "Ф. Стельмах номидаги “Полюс" илмий-тадқиқот институти” акциядорлик жамияти ва "Рақамли ишонч" жамғармаси ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик ва биргаликдаги фаолият тўғрисида қарор қабул қилинди.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.