Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Республика олий бизнес ва бошқарув мактабида “Ўзбекистонда блокчейн: рақамли иқтисодиётнинг истиқболлари” саммити

Республика олий бизнес ва бошқарув мактабида “Ўзбекистонда блокчейн: рақамли иқтисодиётнинг истиқболлари” саммити

2019 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ташкил этиладиган “Ўзбекистонда блокчейн: рақамли иқтисодиётнинг истиқболлари” саммити бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-3832-сонли Қарорига мувофиқ кенг қўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан ахборот-технология платформаларида фаолият юритадиган рақамли иқтисод жадал суръатлар билан ривожланмоқда, бу эса ушбу платформаларнинг янги моделларини яратиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Саммит доирасида блокчейн соҳасидаги етакчилар ва инноваторлар молия, таъминот тизими, телекоммуникация, ҳукумат, ижтимоий товарлар, транспорт ва энергетика каби кўплаб соҳаларнинг рақобатбардошлигига таъсир қилувчи рақамли иқтисодиётнинг асосий элементлари ҳақида сўзлаб берадилар. Саммит иштирокчилари ушбу янги авлод технологияси қўлланилиши, замонавий иқтисодиётда транзакцияларни амалга оширилиши, шунингдек, халқаро тажриба доирасидаги истиқболли мисоллар ҳақида билимга эга бўлишади.

Саммит давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

     Бозор ислоҳотлари, ривожланиш мақсадлари ва иқтисодий рақобатбардошликка эришиш йўлида блокчейн технологиясининг аҳамияти;

     Рақамли активлар: криптоактивлар доирасида инвестиция фаолияти, савдо ва биржа;

     Блокчейн: рақамли ахборот тармоқларининг эволюцияси;

     Таъминот занжири, телекоммуникация ва энергия самарадорлиги доирасида блокчейн;

     Давлат сектори товарлари ва хизматлари.

 

Саммитда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш учун ҳавола:

https://rgsbm.uz/ru/blockchain

 

 

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.