Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Тошкентда Tashkent Law Spring юридик форуми бўлиб ўтади

Тошкентда Tashkent Law Spring юридик форуми бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 25 – 27 апрел кунлари Тошкент шаҳрида Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Кенг қўламли тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган. Форумда давлат органлари, халқаро, миллий ва хорижий юридик ва консалтинг ташкилотлари, илмий ва эксперт доиралари вакиллари жадал модернизация даврида ҳуқуқни ривожлантиришнинг сўнгги тенденцияларини муҳокама қиладилар, замонавий юридик фан ҳамда амалиётнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар.

Форум доирасида бир нечта мавзуга оид муҳокамалар сессиялари ўтказилиши режалаштирилмоқда, улардан бирида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги раҳбарияти модератор сифатида иштирок этади.

Бундан ташқари, форумнинг иккинчи кунида бўлиб ўтадиган “Рақамли иқтисодиёт” мавзусидаги сессияда қўйидаги халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирок этади:

 

1.   Nishith Madanlal Desai – бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган халқаро юридик компаниясининг асосчиси ва аъзоси, “Ҳуқуқ ва янги технологияларнинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуси билан;

2.   Рахмад Собиров – Канаданинг Торонто шаҳридаги “SOBIROVS LAW FIRM”нинг бошқарувчи шериги, “3.0 юридик фирмаси: Юридик хизматларнинг рақамлаштирилиши” мавзуси билан;

3.   Максим Башкатов – Россия Федерациясининг халқаро ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар марказининг халқаро шахсий ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик тадқиқотлари бўйича директори, “Рақамли шартномалар ва рақамли валюта: шартномавий ҳуқуқ амалиётда” мавзуси билан;

4.   Юлия Соломахина бош қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Cleary Gottlieb Steen & Hamilton LLC халқаро юридик фирмасининг шериги, “Янги иқтисодий шароитларда йирик маълумотларни тартибга солиш” мавзуси билан;

5.   Jaideep Reddy – илғор технологиялари, жумладан крипто-активлар, блокчейн технологиялари, махфийлик ва киберхавфсизлик ва уларнинг қонунчилик билан ўзаро муносабатлари бўйича халқаро ҳуқуқшунос, “Крипто-активларга алоҳида урғу берган ҳолда муваффақиятли миллий блокчейн-экотизимни қуриш” мавзуси билан;

6.   Сергей Алехин – Willkie Farr & Gallagher (Париж бюроси) халқаро юридик фирмасида ҳуқуқшунос (тижорат арбитражи): “Смарт-шартномалар ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни ҳал этиш” мавзуси билан;

7.   Икромжон Насруллаев – Республика бизнес ва бошқарув олий мактабининг лойиҳа бошқаруви кафедраси, “Рақамли трансформация доирасида Адлия вазирлигининг хизматларини рақамлаштириш” мавзуси билан;

8.   Ҳафизов Алишер – Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг резидентларини қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиб бориш секторининг раҳбари, “Ахборот технологияларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги” мавзуси билан.

 

 

 

 

Форумни ўтказиш вақти:

2019 йил 26 апрел, 10:00дан 12:00гача;

Форумни ўтказиш жойи:

“Ўзэкспомарказ” МККнинг

Конгресс холли.

Зал 100 ўринга мўлжалланган.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.