Быстрая навигация по сайту
Карта сайта

Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензияни my.gov.uz портали орқали олиш

Меню раздела

2019

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Юклаб олишЙИЛ ҲИСОБОТИ 2019

КРИПТО АКТИВЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Еълон
904

Манба: кўрсатилмаган

Чоп этиладиган нусха
Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензияни my.gov.uz портали орқали олиш

Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензияни my.gov.uz портали орқали олиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) аҳоли ҳаётини осонлаштиришга қаратилган интерактив давлат хизматларини жорий қилишда давом этмоқда. Бу сафар тадбиркорлик субъектларига лицензия олиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштира оладиган янги “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия олиш” хизмати ишга туширилди.

Эндиликда ариза берувчи, йўловчилар ва юкларни ташишни амалга ошириш учун лицензия олишга қуйидаги ҳавола орқали ариза бериши кифоя, бунда зарур майдончалар тўлдирилади ва ариза тасдиқдан ўтиши 3 иш куни давомида кутилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида йиғим ундирилади. Лицензия картасини бериш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади (https://lex.uz/docs/4454419).

Лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома ёзма ёки электрон шаклда бир иш куни ичида тақдим этилади, бу эса Ягона порталнинг яна бир афзаллиги ҳисобланади. Лицензияга банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган лицензия битими илова қилинади.

Хизмат Марказ, Ягона интегратор UZINFOCOM ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилган.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, январь ойининг ўзида Ягона портал орқали 6.5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари лицензия олдилар.

333333 узб.png


Курс криптовалют