Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

ЯИДХП орқали мажбурий ижро бюросига берилган қарзларингиз ҳақида маълумот олинг

ЯИДХП орқали мажбурий ижро бюросига берилган қарзларингиз ҳақида маълумот олинг

Чет элга саёҳат қилишни режалаштиряпсизми? Биринчи навбатда Ижро ҳужжати бўйича қарзнинг мавжудлигини текширинг. Агар қарздорга нисбатан ижро этувчи суд жараёни бошланган бўлса, суд ижрочиси чет элга чиқишни таъқиқлаш ёки компенсация сифатида мол-мулкни тортиб олиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир. Бундай ҳолат кайфиятни сезиларли даражада бузиши мумкин ва қарзларнинг дастлабки текшируви ортиқча эмас, балки зарур бўлади.

 Қандай қилиб бундай ноҳуш кутилмаган ходисаларга тушиб қолмаслик ва барча қарздорликлардан хабардор бўлиш мумкин?

 Эндиликда Сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (www.my.gov.uz) ижро ҳаракатлари амалга оширилишининг автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизматини олишингиз мумкин.

Мажбурий ижро бюросига жўнатилган қарзларингиз тўғрисида маълумотни билиш учун ЯИДХП сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда “Фуқаролик” бўлимида “Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш” (https://my.gov.uz/ru/service/319) хизматига ўтиш ва “Хизматдан фойдаланиш” тугмасини босишингиз керак бўлади ёки "қарз", "МиБ", "қарздорлик" калит сўзларини киритиб, сайтнинг қулай қидириш тугмасидан фойдаланинг. Шундан сўнг бир неча сония ичида ижро ҳужжатлари ҳақида умумий маълумотлар тақдим этилади.

 Ижро ҳужжатига қуйидагилар киради: қарз миқдори, ижро этувчи иш юритиш рақами, ижро ҳужжатининг мазмуни, бюро бўлинмасининг номи ва унинг масъул ходимининг телефон рақами.

Ушбу орқали сиз ўзингизни қизиқтирган маълумотни аниқлаб олишингиз мумкин.

 

Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park