Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан Москва ҳукумати ҳамкорлигида рақамли таълим муҳитини жорий этиш мухокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан Москва ҳукумати ҳамкорлигида рақамли таълим муҳитини жорий этиш мухокама қилинди
2019 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) биносида Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти раҳбари ўринбосари О.В.Шутенко бошчилигидаги Москва ҳукумати делегацияси ва Агентлик раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
IMG_3530.JPG
Учрашув доирасида мактабларда юқори технологияли таълим муҳитини яратишга йўналтирилган “Москва электрон мактаби” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа бир вақтнинг ўзида таълим жараёнидаги барча иштирокчиларни: ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини қамраб олиш, педагогларга дарслар сценарийларини режалаштириш ва тайёрлаш, интерактив топшириқ ва электрон ўқув материалларидан фойдаланиш, шунингдек баҳолаш имконини беради. Электрон мактабдан фойдаланиш ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига таълим контентларидан (китоблар, видео-курслар) ва кундаликдан мобил қурилмалар орқали фойдаланиш ҳамда уй вазифаларини бажариш имконини яратади. Ота-оналар ўқув жараёни ва унинг натижаларини назорат қилиб боришлари ҳамда ўқитувчилар билан ҳамкорлик қилишлари мумкин.
+IMG_3523.jpg
Шу билан бирга, томонлар келгусидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар ва таълим соҳасидаги шаҳар кесимида самарали ечимларни жорий этиш юзасидан тажриба алмашиш масалаларида келишиб олдилар. Бундан ташқари, учрашув якунида мактабларда рақамли таълим муҳитини жорий этиш доирасида шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қўшма синов лойиҳани амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.