Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукуматни ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукуматни ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ва уни амалга ошириш механизми ишлабь чиқилиб, муҳокама қилиш учун жойлаштирилди.

Ҳужжат соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш, асосий мақсадларни ва ривожланиш устувор йўналишлари ва тамойилларини белгилаш орқали "Электрон ҳукумат" тизимини (кейинги ўринларда ЭП тизими деб аталади) такомиллаштиришни назарда тутади.

Концепция лойиҳаси очиқликни ва аҳолининг электрон иштирокини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ишонч муносабатларини шакллантириш, инновацион экотизимни ривожлантириш даражасини ошириш масалаларини ўз ичига олади.

Концепцияни ва уни амалга ошириш бўйича ҳар йили ишлаб чиқиладиган “Йўл хариталари”нининг сифати ва самарадорлиги асосий кўрсаткичларга эришилганлигини баҳолаш орқали аниқланади.

Сизларни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган Концепция лойиҳасини муҳокама қилишда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.

Ҳужжат билан батафсил танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни 2019 йил 4 августгача мазкур ҳавола орқали тақдим этишингиз ёки Агентликнинг электрон почтасига қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: info@napm.uz.

Рўйхатга қайтиш

Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги №ПФ-5624-сонли фармонига асосан ташкил этилган.