Махсус имкониятлар
Шрифт катталиги:
A A
Сайт кўриниши:
A A

Ўзбекистонда Миллий майнинг-пул ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда Миллий майнинг-пул ташкил этилмоқда

Ўзбекистон мамлакатда рақамли ифтисодиётнинг таркибий қисми сифатида крипто-соҳани ривожлантириш учун ҳуқуқий тартибга солиш ва қулай шарт-шароитлар яратишда ўз ёндашувини шакллантириш йўлида қатъий ва изчил ҳаракат қилмоқда.

Бу ерда шуни албатта таъкидлаш лозимки, давлат раҳбари Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев ушбу йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига қилган Мурожаатномасида 2020 йилни мамлакатимизда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилда қабул қилинган крипто-активлар айланмасини ривожлантиришга қаратилган қарорларининг натижалари ҳозирнинг ўзида кўзга ташланмоқда. Хусусан, бугунги кунда мамлакатда крипто-биржалар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди, шу жумладан, уларни лицензиялаш бўйича ваколатли орган сифатиди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) белгиланди, лицензиялаш тартиби ва крипто-биржа савдосини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди, биринчи крипто-биржа очилди.

Шу билан бирга, Агентлик крипто-активлар бозорини ҳуқуқий тартибга солишда услубий ёндашувларни янада ривожлантириш ва қонунийлаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Ҳужжатда Агентлик хузурида Рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича “Uzbekistan Blockchain Valley” Регулятив қумдонни ташкил қилиш, Ўзбекистонда крипто-активлар айланмасинин ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, MobiUZ (ООО “Universal Mobile Systems” МЧЖ) уяли алоқа оператори ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ фаолиятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун STO ўтказиш назарда тутилади.

Қарор лойиҳасидаги муҳим жиҳатлардан яна бири Ўзбекистон Республикасининг крипто-активлар майнингини амалга оширадиган резидент ва норезидентлари-майнерларининг аппарат қувватларини бирлаштириш мақсадида “Uzbekistan Cryptocurrency Mining Pool” Миллий майнинг-пулини ташкил этиш ташаббусидир.

Майнинг учун қулай муҳит шакллантирилган Исландия ва Беларус тажрибаси ушбу бизнес маҳаллий даражада фаол ривожланаётгани ва мамлакатга валюта кириб келишига ҳисса қўшаётганини кўрсатади.

Лойиҳага кўра, Миллий майнинг-пул аъзолари электр энергияси учун умумий белгиланган тарифлар бўйича тўловларни амалга ошириши кўзда тутилган бўлиб, уни ташкил этиш Ўзбекистонда майнингни янада ривожлантириш йўлидаги дадил қадамлардан бири сифатида кўрилмоқда ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлар соҳасида шаффофлик, хавфсизлик ва назоратни, шунингдек, энергиядан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ва саноат ва хусусий майнерлар учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга қаратилгандир.

Майнерларнинг майнинг-пулда мажбурий иштирок этишлари мўлжалланмоқда, бунда саноат майнерларининг фаолиятини лицензиялаш ва хусусий майнерларни рўйхатга олиш таклиф этилмоқда. Электр энергияси учун тўловнинг майнинг-пул аъзолари томонидан умумий белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилиши тўғрисидаги таклиф этилаётган норма майнинг-пулда ихтиёрий равишда иштирок этишга рағбатлантиради.

Майнинг-пул аъзолари маҳаллий крипто-биржаларда ёки оператор томонидан ташкил этилган махсус платформада майнинг асосида ишлаб топилган активларни қонуний равишда сотиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу механизмнинг жорий этилиши билан ўзбекистонлик майнерлар ўз фаолиятини қонунийлаштириш имкониятига эга бўладилар ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш бўйича “ҳуқуқий вакуум” йўқ қилинади.

Таъкидлаш керакки, ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси порталига Миллий майнинг-пулни ташкил этиш ғоясининг илғорлигини кўрсатувчи бир қатор ижобий шарҳлар келиб тушди. Бугунги кунда крипто-активлар ва улар билан боғлиқ фаолиятга, шу жумладан, майнингга, уларни узил-кесил рад этишдан то уларни банк-молия соҳасида қўллаш имкониятларини ўрганишгача бўлган муносабатнинг ўзгариши тенденцияси кузатилмоқда.

Умуман олганда, Миллий майнинг-пулни ташкил этиш ўз вақтидаги ва илғор ташаббус бўлиб, у мамлакат миқёсида майнерлар қувватларини бирлаштирибгина қолмай, балки яна бир бор жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистон Республикаси энг қулай инвестиция муҳитини, шу жумладан, крипто-активлар айланмаси соҳасида қулай муҳитни яратишга интилаётган, инновациялар ва илғор технологиялари учун очиқ мамлакат эканлигини кўрсатиш имкониятини беради.


Рўйхатга қайтиш

ИТ Парк – бу ИТ-компаниялар учун истиқболли бошланғич лойиҳаларни, ташқи иқтисодий зонани, шу жумладан илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашган ҳолда ишга тушириш ва бозорга чиқаришни таъминлаш учун мўлжалланган обектлар, бино ва иншоотлар мажмуаси.

it-Park